Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Битирувчиларга аттестатлар қачон топширилади?

1 min read

Ҳукумат қарори билан умумий ўрта таълим тизими давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 2019 йил 13 майда тасдиқланган низомга мувофиқ аттестат ва сертификатларни битирувчиларга топшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

👉 ҳар йили 10 июнга қадар битирувчиларнинг баҳолари, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар (синф журнали, баҳолар табели) ўрганилиб, аттестат ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда педагогик кенгашга тақдим этилади;

👉 педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

👉 битирувчиларга аттестат ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» маълумот бермоқда.

Маълумот учун, психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилади.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB