Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Тадбиркор бўлишнинг сири «фош» бўлди

1 min read

Жорий йилнинг 14 майида «Ёшлар» марказида Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази томонидан тадбир ўтказилди. И.Юсупов номидаги ихтисослашган мактаб интернати битирувчилари учун ташкил этилган «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзуидаги дарсда ёш ҳунарманд ва мураббий Турсинбаева Жулдиз ўз бизнесини бошлаш сирлари ҳақида зарур тушунчалар берди.

-Миллий нақшларга бўлган талаб ортмоқда. Айниқса, хорижликлар миллий либосларимизни сотиб олмоқда. Шу боис ҳунармандлик йўналиши бўйича ҳам тадбиркорликни бошлаш мумкин, – дейди Жулдиз Турсинбаева.
Маҳорат дарсида тадбиркорликда муваффақиятга эришиш стратегияси ҳам тушунтирилди. Ўқувчилар ҳунармандга саволлар берди.
Тадбиркор бўлиш сирлари «фош» бўлди: бирозгина таваккалчи ва сабрли, қўрқмаслик керак экан киши.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB