Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Чимбойдаги оилалар «жанги»

1 min read

2019 йил 15 май куни Чимбой тумани «Кенес» овулида 15-май – «Халқора оила куни» муносабати билан «Мустаҳкам ва фарован оила-жамият ривожининг асоси» мавзусида ёш оилалар иштирокида танлов ўтказилди.
Танлов олдидан овулдаги ёши улуғ, ибратли оила вакиллари Қудияров Оспан ва унинг турмуш ўртоғи Хожабекова Сарсенгул ҳамда Қулмуротов Азат ва оила бекаси Баймурзаева Бийбижамал маҳалладаги ёш оилаларга «Намунали оила» тушунчаси ҳақида фикр-мулохазаларини билдирди.
Ота-боболаримиз қадимдан оилани муқаддас билишган. Ҳар қандай инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади.
Танловда иштирокчиларнинг сўз маданияти, оиладаги муаммоли вазиятларни ижобий ҳал қилиш қобилияти, фарзанд тарбиясида қадриятлар устунлигини таъминлаш борасидаги билимлари синовдан ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан Данияровлар оиласи ғолиб, деб топилди. Тадбирда фаол қатнашган оилалар, ёшлар Иттифоқнинг Чимбой тумани Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

«Kar24» учун махсус:
Индира Мамбетназарова

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB