Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Раиснинг илк иши «кресло»дан бошланмади…

1 min read

Маҳалла раислари сайловида фуқаролар ишончига сазовар бўлган Гулимхон Сайпова илк иш кунини хайрли тадбирдан бошлади. Хўжайли тумани «Жузимбоғ» МФЙ раиси Г.Сайпова кексалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг дуоларини олди. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Азиз Худайбергенов билан ҳудуддаги ўзгалар ёрдамига муҳтож оилаларга бориб, уй ва дала ишларида кўмак берди. Катталар дуога қўл очиб, маҳалла раисининг ишларида омад тилади.
Айрим маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари креслодан нари кетмайди, яъни уларни халқи танимайди. Таниш учун елиб-югурмайдиган бундай раисларга қандай овоз беришни халқ жуда яхши билади. Сайлов шундай инсонларни сайлаб оладиган маҳал.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB