Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

”Миллионер шоу”да ғолиб бӯлган тахиатошлик йигит тақдирланди

1 min read

Аввалги хабарларимизда тахиатошлик йигит ”Миллионер шоу” ўйини супер соврини ғолибига айлангани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 16 май куни Нукус шаҳри Марказий деҳқон бозорида ”Миллионер шоу” ўйини супер соврини 100 000 000 сўм ва 11 та турли хил маиший техникалар ўйин ғолиби Тахиатош туманида яшовчи Исмоил Ерназаровга тантанали равишда топширилди.
Ғолибга совринни ”Миллионер шоу” кўрсатуви бошловчиси Миршакар Файзуллаев топшириш жараёнида 100 000 000 сўм эвазига шу маблағ эквивалентига тенг сўнгги позициядаги Kобалт автомашинасини олишни таклиф қилди, лекин ғолиб пул мукофотини олишга қарор қилди.
Кўпчилик «Сочная Долина»ни қаердан ва нечта сотиб олдинг, деган саволига Исмоил Нукус деҳқон бозоридан 1 та дона сотиб олиб стикердаги кодни юбордим ва кўрсатувга таклиф қилиндим, дея жавоб берди.Тақдирлаш давомида шоуда 1 000 000 сўм ютиб олган кегейлилик Нурниязов Ўрольбойга пул мукофоти топширилди.

«Сочная Долина» компанияси фаолияти бўйича бошловчи томонидан берилган саволларга биринчилардан бўлиб тўғри жавоб берганларга акцияда қатнашиш имконини берувчи стикерли «Сочная Долина» шарбатлари берилди.

Сўзимиз сўнггини ”Миллионер шоу” кўрсатуви шиори билан якунлаймиз: «Ҳар ким миллионер бўлишга ҳақли».

«Kar24» учун махсус Хуршид Адилов

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB