Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Рақамлар кўпайдими?

1 min read

Май…гуллаган беҳилар мева чиқарган.Ёмғирдан титраган дарахт барглари юзида тер…Тупроқ ҳиди бошқача.Кўча гавжум,машиналар бир ипга тизилган рангли мунчоқлардек манзилига ошиқади.Узун-узун йўлаклардан ташланаётган қадамлар такрорланмас,бекатлар жим йўловчиларни кутиб кузатади.Бир олийгоҳ бурчагидаги сотувчи амаки эрталабдан растасини ёяди.Ўтган кетган нимадир олиб ўтади.Светафорнинг ёнидан бошланган йўлак бир томонидан 238 та сигарета қолдиғини санадим бу 12 қути сигарета дегани.Кейин рақамлар тугамадию кўнглим ғашланди.Ёнимдан талаба йигит сигарета чекиб мағрур ўтиб кетди “Мода“гўёки бу қилиғи.Дугонамнинг сотувчига раҳми келади“ ҳар кун эрталаб раста ёяди“деб.Тирикчиликнинг айби йўқ аммо… Йигитлар йиғилиб ўрама қоғоздаги “ажал чақириғи“ни тотишяпти…Сотувчини ҳар кун кузатарканман у ўтган кетганга майда-чуйда улашиш билан бирга ёшларга“яхшилик“нинг етти жилвасидан бирини улашишига гувоҳ бўлдим.Унинг савдоси чаққон энг кўп талаб эса сигаретадир.Камида 30 пачка сигарета тутқазади келажак эгаларига куни билан.100 дан ошиқ саломатлик инқирозига йўл очиб беради.Таниш бўлган чекувчилардан сўрадим сигаретани нимага чекасиз?“-Шунчаки,ўрганиб қолганман.Жахлимдан туширади“. -“Оиламдаги ташвишларни унуттиради,енгил ҳис қиламан ўзимни“. “-Ҳаммаси севган қизим ташлаб кетган вақтдан бошланган,стрессга тушган ман“… Руҳий ҳолатдан келиб чиққан барчаси…Инсон ҳаёти давомида ҳар ҳил вазиятга тушади.Айниқса иродаси ожизлик қилса ичкилик, тамаки ҳамроҳига айланади.Ўпка саратони,нафас йўллари касалликлари,носоғлом оила…чекиш йўлида кутади… Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар беришича ҳар 8 сонияда бир киши,йилига 6,4 миллион киши тамаки истеъмоли,кашандалик оқибатида орттирилган касаллик туфайли вафот этади.Ачинарлиси 80-100 нафар вояга етмаганлар кашанда лар сафига кириб келаяпти.1,5 миллиард кашанда бир ер юзида.Тамаки нафақат саломатликка балки атроф-муҳитни ифлослантиради.Ёнғинлар,сув ифлосланиши,ҳавога аттестат моддаси тарқалиши айнан тамаки сабабидан…Йўлак бўйларида майда-майда зарарли қолдиқлар қанча умрларни қисқартириб жим ётади…Бу оддий ҳолат “замонавийлик“янги кўриниши гўё…

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB