Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Юз берган ёнғинда уйнинг кўп қисми зарарланди

1 min read


Тахтакўпирда содир бўлган ёнғинда уйнинг кўп қисми зарарланди
2019 йилнинг 16 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир тумани, Шодлик кўчасида жойлашган 5-уйда ёнғин содир бўлди.
Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан уйнинг 100 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ва ҳалок бўлганлар йўқ., деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.
Содир бўлган ёнғин ҳақида аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилгани учун 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари кўрсатилган манзилга етиб борганида иморатнинг асосий том қурилиш конструкциялари очиқ аланга билан ёнаётганлиги аниқланган. Ёнғин оқибатида уйнинг 120 кв.метр майдонида томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодисанинг тахминий сабаби уйнинг электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB