Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

“Green Card” лотореяси бутунлай тугатилади: бу – Трампнинг режаси

1 min read

АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни янги иммиграцион сиёсат режасини тақдим қилди, унда қариндошлик муносабатларига эмас, балки юқори малакали мутахассисларга алоҳида эътибор қаратилади

Айни дамда қонуний муҳожирларнинг 66 фоизи АҚШга қариндошлик муносабатлари билан, атиги 12 фоизи эса малака ва ишга жойлашиш асосида келади.

Трампнинг фикрига кўра, юқори малакали мутахассисларга бериладиган иммиграцион квота беш баробар оширилиши керак.

Янги тизим АҚШга келадиган муҳожирларнинг номзодини қўлга киритилган баллар орқали аниқлайди, ёши, билими, инглиз тилини билиш даражаси ва ариза берувчининг яхши маош оладиган иш жойи эътиборга олинган ҳолда юқори малакали ишчиларга алоҳида эътибор қаратилади.

Шу каби миграцион тизим Австралия, Канада ва Янги Зеландияда мавжуд.

АҚШда қонуний муҳожирларнинг йиллик маоши 2018 йилда тахминан 43 минг доллар атрофида бўлди.

Трампнинг режасига кўра, мамлакатга билими ва малакасига биноан киритиладиган хорижликлар бир йилда уч баробар кўп – 126 минг долларгача даромад топишлари керак.

Трамп режасига кўра, 1991 йилдан бери ўтказиб келинадиган муқим яшаш учун бериладиган машҳур (Green Card) лотореяси тугатилади.

Бу лоторея ҳар йили тахминан 50 минг муҳожирга виза берар эди. Эндиликда лотореянинг ўрнига янги дастур ишга туширилади, унда касб соҳасида танилган истеъдодли номзодларга афзаллик берилади. Гуманитар нуқтаи назардан бериладиган визалар 22 фоиздан 10 фоизга камайтирилади.

Режа ҳаётга татбиқ этилиши учун Оқ уй уни Конгрессда ҳимоя қилиши керак бўлади.

Конгрессдаги Демократик партия раҳбарлари тақдим қилинишидан аввалроқ Трамп режасига қатьиян қарши чиқишди.
Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер Трамп режасини“ножиддий“ дея атади.
Айрим экспертларнинг фикрича, президентлик сайловлари арафасида Трамп маъмурияти баҳсли масала бўйича демократлар билан келишувга эришиши амримаҳол, дея ёзди “Associated Press”.

ЎзА

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB