Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Диққат, «Kar24» эълон қилади!

1 min read

Blue and white elegant certificate of achievement template background. vector illustration

Ҳурматли юртдошлар!!!
Сизларни, эртага 18 май куни Ӯзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Мўйноқ туманида ўтказиладиган “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остидаги акцияга таклиф этамиз.
Акция доирасида қуйидаги тадбирлар ташкиллаштирилиши режалаштирилган:
Тумандаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси юзасидан ҳар бир ёшнинг қизиқишларини ўрганиш мақсадида Сўровнома;
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “Ёшлар жиноятчиликка қарши” акцияси;
Туман Марказий стадионида маҳаллалардаги банд бўлмаган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “Тадбиркорлик сирлари” мавзусида семинар-тренинг;
“Оила психологияси” мавзусида ёш оилалар учун психологик семинар;
Туман марказида “Марра бизники!” шиори остида марафон;
Туман Марказий стадионида Мактаб Иттифок ва “Камалак” сардорлари учун “Сардорлик маҳорати” мавзусида семинар-тренинг;
Маданият саройида “Мўйноқ менинг нигоҳимда” мавзусида расмлар танлови;
Туман маданият бўлимида Спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича “Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақаси;
Санъат ва транспорт коллежида Хотин қизларларни тарбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Тадбиркор аёл” мавзусида семинар-тренинг;
Мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар кутубхонаси” лойиҳаси доирасида китоб ярмаркаси;
Янги китобхона очилиши;
“Сиз севган қаҳрамонлар” лойиҳаси;
Туман маданият бўлимида тумандаги рақсга қизиқувчи ёшлар учун Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар узтози, хореограф З.Пирлепесова иштирокида “Рақс жилоси” мавзусида маҳорат дарслари;
Мусиқа ва санъат мактабида ёшларнинг маданият ва санъат йўналишларига қизиқишларини ошириш, истеъдодиии юзага чиқариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрасатган артистлар Б.Пердебаев ва Б.Разымбетовлар иштирокида маҳорат дарслари;
Санъат ва транспорт коллежида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш тарғиб қилиш мақсадида “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Д.Конарбаев иштирокида “Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида маҳорат дарслари;
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб килиш мақсадида “Ёш китобхон-2018” танлови ғолиби А.Коканова иштирокида маҳорат дарси;
Маданият саройида мактаб Сардорлар Кенгаши аъзолари иштирокида “Иттифоқ билимдонлари” интеллектуал танлови;
Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича туман биринчилиги;
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейининг Мўйноқ тумани филиали ҳамда “Балиқчининг уйи” уй музейига саёҳати;
Туман марказий уйингоҳида “Мўйноқ менинг нигоҳимда” мавзусида расмлар танлов ғолиб ва иштирокчиларининг кўргазмаси;
“Ёшлар – келажак бунёдкор!” шиори остида гала-концерт ва акция доирасида ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этган ёшларни рағбатлантириш маросими.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB