Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

#Online: Сурхондарёлик театр актёрлари Тахтакўпирга ташриф буюрди

“Сени куйлаймиз, замондош!“ фестивальининг навбатдаги куни Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актёрлари Тахтакўпир туманига йўл олишди. Бу ерда “Заминдан олис кетма“ спектакльини намойиш этишади. Кар24 сайти мухбирлари жараённи ёритиш мақсадида актёрлар билан боришди.

Меҳмонларни туманга кираверишда нон-туз билан кутиб олишди. Ундан сўнг мутасаддилар бошчилигида Маданият марказига боришди. Айни пайт туман аҳолисига спектакль тақдим этилмоқда.

Фестивальнинг бугунги қисмида яна бошқа туманлар жумладан, Элликқалъа туманига Қашқадарё вилояти, Чимбой туманига Сирдарё вилоятининг мусиқали драма театрининг вакиллари спектал намойиши билан ташриф қилишди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial