Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Toy production: Биз билган йигитлардан, биз кутмаган жавоблар. (интервью)

Биз биламиз 2018 йил май ойидан бошлаб халқимизда “toy production” продюсерлик маркази иш бошлади. Бу марказда ўз итеъдодини курсатишга бел боғлаган 8 нафар йигитлар: Парахат Жолдасбаев, Рамазан Султамуратов, Балтик Базарбаев,  Жумабек Реймов, Рашид Насиров, Ерполат Ганиев, Султан Оразимбетов, Руслан Кайпназаровлар бор маҳоратини кўрсатиб келмоқда. Бу марказнинг бош продюссери Бердах Каллибеков. Бу марказ 4-май куни 1 йиллик мехнатининг самарасини ўз мухлислари билан баҳам кўришади. Бу йигитларнинг концерт олди ҳаяжони билан бўлишдик:

М.М: “Toy production” 1 йил давомида нима берди? Нимадан воз кечишга мажбур етди?

Р.Н: Мен бу марказга келиб иш бошламасимлан олдин бошқа акамиз билан ишлашиб курдим. Менга бир одам туртки бўлиб турмаса еринчоқлигим бор (кулиб). Халққа янги қўшиқ, клип тақдим етяпмиз бу менимча жуда оз лекин режамизда жуда йуқоридан оганмиз. Воз кечишга келсак продюссерим Бердах Каллибеков билан сухбатлашганимда Рашид ишлайлик озгина шахсий айланишларни камайтириб турасиз деб сал чеклов қўйган, лекин воз кечишга мажбур булмаганман.

Б.Б: Бу марказ бизга имкониятлар ешигини очди, ўз устимизда яна кўпроқ ишлаш учун шароит яратиб берди. Мен бу марказга келмасимдан олдин Қанликўл тумани маданият бўлими ва дам олиш марказида, гуруҳ етакчиси лавозимида ишлаб келаётган едим шу ишимдан воз кечишимга туғри келган. Уни мажбурлик деб ҳисобламайман ўз хоҳишим.

Р.К: Бу марказ ўзимизни кўрсатишга клип ва қўшиқларимизни халққа танитишга имкон берди. Бунинг учун Бердақ Қаллибековга миннатдорчилик билдирамиз. Ҳеч нарсадан воз кечмадим. Агар олдимда бўлмаса.

Р.С: Савол учун раҳмат. Бир йил давомида кастингга қатнашган йигитларга ишонч билдириб, продюсеримиз Бердақ Қаллибеков орқали иш бошладик. Бу лойиҳа вақтинча дўстларимиз билан вақт ўтказишга чеклов қўйилди.

Ж.Р: менга кўпгина имкониятлар эшигини очди. Коллежда ўқиб юрганимда шу каби лойиҳаларни эшитганимда қаттиқ ҳавас қилардим. Бизда ҳам шундай имкониятлар бўлса, деб. Омадимиз бор экан, Нукусда ҳам продюсерлик маркази очилди. Ва кастингдан ўтдик. Лойиҳадан ўтгач барча шартларга кўндим лекин ҳеч нарсадан воз кечмадим.

С.Ў: Биринчидан бу марказга аъзо бўлганимдан жуда хурсандман. Нима берди деган саволга келадиган бўлсак, кўпгина ижодий ишларим билан жиддий шуғулланишимга туртки бўлди. Ҳеч нарсадан воз кечмадим. Театрга яқин бўлганим сабабли бу ишлардан хабарим бор.

Е.Г: Ёшлигимиздан қўшиқ айтишга қизиққанмиз. Сабаби жаҳон эстрадаси юлдузларига қизиққанман. Юлдуз бўлишни хоҳлаганман. Воз кечган нарсаларимни катта нарса деб ҳисобламайман.

П.Ж: Бир йил давомида кўпгина ютуқларга эришдик деб ўйлайман. Бердақ Қаллибеков билан ишлашиб, халқимизга янги-янги клиплар, қўшиқлар тақдим қилдиқ. Озгина меҳнатимизни тақдим қилдик. Бизга шартлар қўйилганди ва биз ўз хоҳишимиз билан унга қўл қўйдик. Ва унда дўстлар билан одатий юришга чеклов қўйилди. Вақтимизни ижодга сарфлаш белгиланганди.

М.М: Ҳаётда қонунларга бўйсунасизми ёки ўзингиз қонун яратиб яшайсизми?

Р.Н: Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорларга ҳеч ким қарши келолмайди. Агар бўйсунадиган қонун бўлса бўйсунаман. Бўлмаса ўз қонунимни яратаман.

Б.Б: Қонунга қарши чиқишга ҳаққимиз йўқ деб ўйлайман. Бу ҳаётда берилган ҳар кимнинг ўз пешонасига ёзилган тақдири бўлгани каби, шу ёзгани билан кетади.

Р.Қ: Ҳаётнинг ёзилган ва ёзилмаган қонунларига бўйсунаман. Лекин юз фоиз эмас. Агар юз фоиз бўйсунсак роботга ўхшаб қоламиз. Ўзингиз эркин юрадиган пайтлар ҳам бўлади. Бўйсуниш бўйсунмаслик вазиятга боғлиқ.

Р.С: Қонуннинг бўйсинадигани бор, буйсинмайдигани бор. Бўйсинадиган қонун булса бўйсиниш керак.

Ж.Р: Бу менинг ҳаётим, узинг яратишга ҳаракат қилиб яшаш керак. Мен учун ўз қонунимни яратиш яхшироқ.

С.Ў: Ҳаётнинг қонунига бўйсинаман, агар адолатли қарор бўлса.

Е.Г: Агар бўйсиниш керак бўлса, албатта бўйсинаман. Лекин, менга тўғри келмаса ўз қонунимни яратаман.

П.Ж: Ҳаёт қонунига бўйсинмасдай жойида ўз қонунимни ишга соламан. Лекин, бўйсинаман.

М.М: Хабарингиз бор, яқинда Президентимиз қонун қабул қилди, бу қонунга кўра концерт берадиган ҳар бир санъаткор концертининг 20% и жонли ижро бўлиши шарт. Шу боришда 100% жонли ижрода концерт беришга етишамиз. Айтингчи, агар шу даража бизга етиб келса, бизнинг санъатда кимлар қолади? Балки, саккизтангизнинг орангизда бордир?

Р.Н: Менинг фикримча фақат жонли овозда қўшиқ айта оладиган инсонлар қолади. Мисол учун Байрам Пердебаев, Махсет Ўтемуратов мен ўзим ҳозирда ўз устимда кўпроқ ишлашим керак.

Б.Б: Қорақалпоқ эстрадасида жуда кучли санъаткорлар бор. Устозларимиз бор, булардан: Қуўат Аметов, Бауиржан Хамедуллаев ва бошқалар. Узимиз орамиздан эса ҳаммаси лойиқ, чунки талантлилар ичидан ажралиб чиққан йигитлар.

Р.К: Енди санъатга яқинда қадам бостим хаммани 100% билмиман. Аниқ кўзим етади устозим Бахадир Разимбетов, Байрам Пердебаев, Махсет Ўтемуратов, Сарвиноз Аннакулова, Мирзагул Сапаева ва ундан ташқари жуда кўп.

Р.С: Ҳамма санъаткорларни бирма бир атаб ўтишим шарт эмас, санъатга қадам босган хар қандай инсон жонли ижрода концерт беришга лойиқ.

Ж.Р: Агар ўзимиз орамиздан айтсам дўстим Балтик Базарбаев вақти келса 100% жонли ижрода концерт беришига ишонаман.

С.Ў: Бизнинг маданиятимиз жуда бой, бошқа давлат қўшиқларини бемалол айта оламиз лекин, бошқа мамлакат вакиллари буни биздай бажара олмайди (кулиб). Жонли овозда концерт беришга келсак Женисбек Пиязов хозирдан бу даражага етишган. Жонли овозда концерт бериш учун аввало бизнинг техника жахон стандартларига жавоб бериш керак.

Е.Г: Устозларимиз жуда кўп, Базаргул Каримова, Караматдин Хитжанов, Байрам Пердебаев, Арисланбек Аскаровларни жонли концерт беришига ишонаман. Ўзимизнинг енди халқ назарига тушиб келаётган йигитлардан еса, Парахат Жолдасбаев, Жумабек Реймовни айта оламан.

П.Ж: Савол учун рахмат. Мени кўпчилик инсон устозим Байрам Пердебаевга ўхшатади бундан хурсандман ва устозимни 100% жонли концерт бера олади деб ишонаман.

4- май куни “toy production” маркази ўзининг 1 йилга тўлиш муносабати билан гала концертини халққа тақдим этади. Биз сизни бу концертда кутиб қоламиз ва бизга шундай имконият эшигини очган, қўллаб-қувватлаган продюсеримиз Бердақ Қаллибековга ўз миинатдорчилигимизни билдирамиз. 

Халқ биз учун эмас, биз халқ учун доим хизматтамиз.

                                                                      Сухбатлашган: Мамутова Муборак

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial