Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Сайловларда овоз берадиган вақт ўзгарди

Бу йилги сайловлардан бошлаб овоз бериш ўша куни 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади, деб маълумот бермоқда 27 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси бўлим бошлиғи Фарҳоджон Насриддинов журналистлар учун сайловни ёритиш масалаларига бағишланган семинарда.

Семинарда масъулнинг таъкидлашича, сайловларда овоз бериш вақти икки соатга қисқарган.

«Аввал сайловларимизда овоз бериш соат 6:00 дан 20:00 гача ўтказилган бўлса, Сайлов кодексига мувофиқ энди овоз бериш вақти соат 8:00 дан соат 20:00 гача этиб белгиланди», деди Марказий сайлов комиссияси вакили.