Сб. 30 мая, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Сардобада Қорақалпоғистонлик қурувчилари сувсиз қолиб кетди. Муаммолар ДХХ аралашуви билан ҳал бўлди

Куни кеча Kar24.uz сайти Сардобага қурилиш учун борган бир қатор йигитлар томонидан йўлланган мурожаатни эълон қилган эди. Мазкур муаммо бўйича сайт таҳририяти юқори турувчи органлар билан боғланди. Оқолтин ва Сардоба туманларида олиб борилаётган қидирув-қутқарув ва бошқа ташкилий ишларида қатнашаётган Қорақалпоғистонлик йигитларнинг муаммолари атрофлича ўрганилди. Мирзаобод туманида тошқиндан зарар кўриб, кейинчалик қайтиб келган 160 фуқаро билан боғлиқ озиқ-овқат муаммоси юзага келгани аниқланиб, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда саккиз турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кечиктирилмасдан тарқатилган.
Шунингдек, қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда электр энергияси таъминланмаганлиги аниқланиб, ДХХ ходимлари томонидан туман ҳокимлиги орқали движок ўрнатилиб, масала ўз ечимини топди.