Сб. 30 мая, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда ҳам Президент фармони билан ҳаётда хато қилганлар кечирилди

Инсон ҳаётда билиб билмай хатога йўл қуйиши мумкин агар улар қилган қилмишларини тан олиб астойдил пушаймон бўлса кечиримлидир, шунинг учун ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноят йўлига адашиб кирган ва содир этган қилмишидан чин кўнгилдан афсусланган инсонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 майдаги «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-5498-сонли Фармони билан оиласи бағрига қайтарилди.

Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди, шундан, Қорақалпоғистон Республикасидан     10 нафарини ташкил қилади.

Улардан аф этилган шахсларнинг 1 нафари асосий жазодан озод этилди,  4 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди,
5 нафарининг эса тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари иккидан бир қисмига  қисқартирилди.
-Бизнинг билиб билмай қилган хатоларимизни кечириб, оиламиз бағрига қайтаришди бунинг учун миннатдорман  бундай имкониятдан тўғри фойдаланиб келажакда юртимга ҳалол хизмат қиламан дейди, Президент фармони билан афв этилган фуқаро Р.Нуржанов.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
 Пробация бўлими бошлиғи  
подполковник         У.Т.Курбанбаева