Сб. 30 мая, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда кичик сержант «Гарри» лақабли ити билан 50га яқин жиноятни фош этди

Кичик сержант Шарапатдин Жарекеев 1983 йил Нукус шаҳрида туғилган. 2007 йилда ички ишлар органлари хизматига қабул қилиниб, дастлабки фаолиятини Нукус шаҳар ИИБ кинология хизматида бошлаган. Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ППХ ва ЖТСБ кинология хизматида фаолият олиб бормоқда, деб ёзмоқда Азамат ПИРНИЯЗОВ.
У «Гарри» лақабли ити билан 50га яқин жиноятларни очишга эришган. Жорий йилда у томонидан 4 та жиноят очилди.
2020 йил март ойида Нукус шаҳрида жойлашган дўконлардан бирида ўғирлик содир этилди. Воқеа жойига борган тезкор-тергов гуруҳи таркибидаги кичик сержант Ш.Жарекеев ўзининг хизмат ити билан воқеа жойида қолдирилган из бўйича қидирувни амалга ошириб, ўғриликни содир қилган шахсни топишга муваффақ бўлади.