Сб. 30 мая, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Иш билганга минг тангга

Бу гал, бунёдкорлик ишлар амалга оширилмоқда, унга-бунга ёрдам берилди каби қулоқ-кўзимиз ўрганган сўзлардан ҳоли мулоҳаза қиламиз.
Қани кетдик…
Битта кам таъминланган оилага озиқ-овқат олиб бориш жуда яхши. Савобли иш, буни ҳар ким ҳар куни қилиш керак, бу ота мерос. Аммо, қўлдан берганга қуш ҳам тўймайди. Бу назария ҳам амалда кўп исботланган. Ётиб еганга тоғ чидаганда, ҳаёт умуман бошқача бўларди!?
Янги Ўзбекистон камбағалликка ана шу принцп орқали барҳам бермоқчи.
Ўзбекистонда шу пайтгача яшаш минимуми ҳақида сўз юритилмаган. Дунёнинг аксар мамлакатларида эса бу тушунчадан амалиётда кенг фойдаланиб келинади. Мамлакатимизда “камбағаллик” ва “қашшоқлик” тушунчаларининг ўрнига “кам таъминланганлар” тушунчаси ишлатиб келинди. Президентимиз бошчилигида ўтказилган 2020 йил 27-февралдаги видеоселектр йиғилишида мамлакат тарихида илк бор камбағаллик муаммоси ўртага ташланди.

  • Бир инсоннинг оғирини енгил қилиш Худога ҳам ёқади. Камбағал кишининг ҳам фарзанди бор, ҳаётдан умиди бор. Шунча йил бу ҳақда гапирмадик, яшириб келдик. Энди бунга барҳам берайлик. Камбағалликни йўқотайлик, – деди давлатимиз раҳбари видеоселектр йиғилишида.
    Оғир шароитга тушиб қолиш ҳақида фикр юритишнинг ўзи оғир. Аммо, инсон тақдирини ўзи танламайди. Лекин, бу дегани камбағалликда яшаётганлар шундай ўтиши керак дегани эмас.
  • Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш, дегани эмас. Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак», – деб таъкидлади Юртбошимиз видеоселектр йиғилишида.
    Тўрткўл тумани Машъал МФЙда яшовчи Жуманиязов Равшанбек аканинг гапларини эшитир эканман, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг амалга ошираётган ишларининг барчаси халқ манфаати учун хизмат қилаётганига яна бир карра гувоҳ бўлдим.
    “Яширмайман, маҳалла томонидан турли ёрдамлар кўрсатилган. Улар вақтинчалик албатта. Чунки моддий ёрдам ҳам, озиқ-овқат ҳам тугайди, узлуксиз эмас. Сабаби, биздан бошқа муҳтожлар ҳам бор. 2 сектор томонидан қуриб берилган иссиқхона эса бу бошқача ёрдам бўлди. Энди маҳалладан ёрдам сўраб ўтирмаймиз. Ҳосилимиз яхши бўлса, насиб қилса ўзимиз, ёрдам берамиз…”
    Ҳа, қўлингда ўзингнинг шахсий даромадинг бўлса қандай яхши. Кимдандир нимадир кутмайсан. Рўзғорнниг каму-кўстини ямайсан.
    Хуллас, Юртбошимиз кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб қувватлаш бўйича бошқача структура асосида иш тутдилар. Назаримда, олдингидек, маҳалла ёки овул раислари қўлиди 10 йилдан буён тўлмайдиган блокнот билан уйма уй юриб ушбу қатламдан хабар олишмайди. Кам таъминланган ва ўта оғир шароитда яшаётган оилалар рўйҳати шакллантирилиб, уларга мақсадли ёрдам кўрсатилади. Мақсад эса, камбағаллик кўрсаткичини камайтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилиш.
    Демак, мутасаддилар билан гаплашиб, ёрдам турларига ойдинлик киритдим. Иссиқхона, суғориш воситаси, парранда ва чорвачилик, асаларичилик, экин ишлари билан шуғулланиш учун ижарага ерлар ажратиш каби йўналишларда фуқароларимизга кўмак берилмоқда.
    Барчаси, аҳоли ўзини ўзи банд қилиши йўлида олиб бораётган саъй ҳаракатлардир. Томорқаси борлар иссиқхонадан фойдаланишади. Ерларига сув бормайдиган ҳудудларга эса, суғориш воситалари ажратилади. Парранда, чорва ва асалраичиликлар эса ўз йўлига. Ижарага бериладиган ерларга фуқаро хоҳлаган полиз маҳсулотларини экишини мумкин.
    Дейлик, иссиқхона қуриб берилган фуқаро, август ойида экин ишларини бошлаб юборса, кеч кузда ҳосил олади. Натижада мавсумий бўлган полиз экинларини бозорга олиб чиқиб сотади. Биламиз, куз-қиш мавсумида бодринг ва помидорнинг нархлари бироз баланд бўлади. Ҳада, иссиқхонага кетган иссиқликни қоплаш ва соф даромад олишнинг ўзи бўлмайди.
    Хуллас, яратиб берилаётган бу имкониятлардан фойдаланиш қолди холос. Ишнинг кўзини билганларга бу ҳеч гап эмас. Айтишадику, гап билганга бир танга, иш билганга минг тангга.

Г.Ғайратова,
Журналист.