Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қанликўлда фуқаро мастликдан мотоцикл бошқарувини йўқотиб вафот этди

Жорий йил 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари М.Рахматуллаев Қонликўл тумани фаоллари билан содир этилган жиноятларни таҳлил қилди. Келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тумандаги “Бўстон” овул фуқаролар йиғинининг маҳалла фаоллари билан биргаликда 7 май куни соат 20:30 ларда ушбу маҳаллада яшовчи 24 ёшли А. исмли шахснинг спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда, тегишли ҳужжатларсиз «Минск» русумли давлат рақам белгиси бўлмаган мотоциклини бошқариб кетаётиб, мотоциклининг бошқарувини йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраб вафот этган. Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалий ишлар белгилаб олинди. Бу ҳақда ИИВ маълумот бермоқда. Вазир ўринбосари М.Рахматуллаев ва Қонликўл тумани ИИБ раҳбарияти билан биргаликда, пробация ҳисобида турувчи муқаддам судланган шахсларнинг муҳтож оилаларига ҳамда ушбу туманда яшовчи кам таъминланган баъзи оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.