Сб. 30 мая, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Муқаддас рамазон ҳайит арафасида 5 йилдан буён ажрашиб юрган Тахтакўпирдаги яна бир оила яраштирилди

Коронавирус пандемияси туфайли, карантин шароитларига қарамасдан, эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муқаддас Рамазон хайит байрами, барча юртдошларимиз томонидан бу йили уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб ўтказилмоқда.
Ушбу улуғ айём арафасида, Мажбурий ижро бюросининг Тахтакўпир туман бўлими яна бир ажрашиб кетган оиланинг ярашиб кетишига ўз ҳиссасини қўшди…
Жумладан, Чимбой туманлараро судининг 2015 йил 11 июлдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Хожанизовдан ундирувчи С.Калбаеванинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент нафақасини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тахтакўпир туман бўлими томонидан, келиб тушган кундан бошлаб мунтазам ундирилиб келинган ва қарздор ота томонидан сал кам 5 йилдан буён фарзандига аталган алимент маблағларини тўлашда масъулият билан ёндашилиб ойма-ой ҳеч бир иркилиш ва кечиктирувларсиз тўлиқ тўлаб келинган.
Ота томонидан фарзандига нисбатан кўрсатилган ғамхўрлик, собиқ турмуш ўртоғи билан ярашишда, албатта ўз натижасини берди ва шу ойнинг 5 санасида ундирувчи С.Калбаева Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи билан ярашиб, ҳозирда бирга яшаётганлиги ва шу сабабли ижро ишини қисқартиришни сўраган.
Натижада, бўлим томонидан тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатилди ва мурожаат қаноатлантирилди ҳамда шу орқали алимент ундируви билан боғлиқ навбатдаги ижро иши ярашганлиги сабабли тугатилди.