Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Кузатувчилар ва ваколатли вакиллар учун семинар ўтказилди

Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши томонидан жорий йилги сайлов жараёнларида иштирок этадиган партия фаолларидан иборат кузатувчилар ва ваколатли вакиллар учун ўқув семинарлари бошланди.
Семинар давомида тажрибали тренерлар томонидан иштирокчиларга «Демократик жамиятда сайловлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари», Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, янгиликлари ҳамда унинг нормаларини амалиётга жорий этиш механизмлари, «Сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг иштироки», «Адолат СДП сайловолди дастурининг асосий жиҳатлари» мавзуларида маърузалар қилиниб, cайловга доир PR технологиялар ва ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, барча иштирокчиларга услубий материаллар тарқатилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилди.

Айшолпан Оразымбетова,
«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот котиби