Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқда Устозлар байрами спорт билан нишонланяпти

Мўйноқда Бош прокуратура ташаббуси билан 30 сентябрда туман ҳокимлиги билан 1 октябрь – “Устозлар ва мураббийлар куни” муносабатига 8 та спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур беллашувда тумандаги барча мактаблар, коллеж ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари қатнашди. 700 га яқин иштирокчилар спорт турлари бўйича ғолибликга даъвогарлик қилди.
Ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.
Байрам тадбирлари эртага ҳам давом этиши режалаштирилган: соат 15-00да туман Маданият саройида устозлар ва мураббийлар учун “Совға” номли ҳажвий спектакль ҳамда 17-00 да туман Амфитеатрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артистлар иштироқида гала концерт бўлиб ўтади.