Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

ОТМларга қабул 15 июндан бошланади, 2020-2021 ўқув йили учун тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилади, имтиҳонлар телеканаллар орқали узатилади

Жорий йил кириш имтиҳонлари нафақат интернет орқали, балки «Ўзбекистон» телеканали орқали ҳам тўғридан-тўғри узатилади, деб хабар бермоқда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасига бағишланган оффлайн брифингда.
Давлат тест маркази раҳбари Мажит Каримовнинг айтишича, бу йил имтиҳонлардан олдин жавоб варақасини тўлдириш бўйича махсус ролик намойиш этилади.
Кириш имтиҳонлари олдинги йиллардаги каби нафақат интернет орқали, балки «Ўзбекистон» телеканали орқали ҳам тўғридан тўғри узатиб турилади ва ҳаммада кузатиш имконияти бўлади.

Абитуриентлар тўпланган баллини бир кундан кейин, талабаликка тавсия этилган-этилмаганликлари (имтиҳон натижалари) бўйича маълумотларни эса охирги имтиҳон ўтганидан сўнг узоғи билан бир ҳафта ичида олишлари мумкин бўлади. Брифингда  ОТМларга қабул жараёни 15 июндан бошланиши, 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилиши маълум қилинди.