Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун ОТМга киришда 800та алоҳида грант квотаси ажратилади

Кам таъминланган аёллар ва уларнинг фарзандлари, ногирон киши бўлган оилаларнинг фарзандлари учун 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида 800та давлат гранти учун алоҳида квота ажратилади. Мазкур грант квоталарини ҳудудлар кесимида тақсимлаш маҳалла идоралари томонидан амалга оширилади. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда кун нашри.
Тест синовлари қандай бошланиши, керакли ҳужжатлар тўлдирилиш тартиби бўйича жараёнлар ижтимоий тармоқлар орқали батафсил ёритиб борилади. “Онлайн мактаб” лойиҳаси орқали асосий 12та фан бўйича тестлар қандай топширилиши тушунтириб борилади, яъни онлайн репетитор тизими яратилади.