Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Бугун «Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни»

1972 йилнинг 5 июнь куни Стокголм шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг атроф-муҳит муаммоларига қаратилган Бутунжаҳон анжуманидан сўнг муаммоларнинг жиддийлигига эътибор берилиб, БМТнинг Атроф-муҳит дастури ишлаб чиқилди ва маъқулланди. БМТ Бош Ассамблеясининг ўша йили 15 декабрь 2994-сонли резолюцияси билан 5 июнь «Табиатни муҳофаза қилиш куни» деб эълон қилинди. 

Дунёнинг кўплаб давлатлари қатори ҳар йили 5 июнда республикамизда «Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни» кенг нишонланади. Бу кун флора ва фауна дунёсини табиатнинг ажралмас бир бўлаги деб билган, табиатни асраб-авайлаш йўлида тинмай ҳаракатда бўлган инсонлар байрамидир.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ҳам 2019-2020 йилларда қўмитага яқиндан ёрдам берган ташкилотларни тадбир доирасида рағбатлантирди. Улар қаторида Kar24 сайти ҳам қўмита билан ҳамкорлик учун «Ҳурмат ёрлиғи» билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Kar24 сайти таҳририяти Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасини бугунги байрам билан муборакбод этади. Табиатни асраш каби юксак мақсад йўлида толмас куч тилайди!