Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқда ёлғиз бошли кишига уй берилди

Айни пайтда Бош прокурор ташаббуси билан Мўйноқ туманида истиқомат қилувчи 22 нафар ёлғиз фуқаролардан оғир аҳволдаги 8 нафарига ва 3 та кам таъминланган оилаларга янги уйлар қурилмоқда. Бу ҳақда New Muynak City хабар бермоқда.
Мазкур уй-жойлар тўлиқ таъмирланиб, 2019 йил 25 сентябрь куни 1 нафар ёлғиз бош фуқаро ва 1 нафар кам таъминланган оилага янги уйлар топширилди.
Бугун яна бир ёлғиз ўзи яшовчи фуқаро, яъни «Талли ўзак” МФЙда яшовчи С.Пазилбековга ҳам янги уйнинг калитлари топширилди.

Тантанали маросимда С.Пазилбеков янги уйга муносиб кўргани учун Президентга ташаккур билдирди.