Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Кучли таъсирчан моддаларни сотиш, истеъмол қилишга таъқиқ

Жорий йил 27 сентябрида Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан, 78 турдаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ва жиноий ҳаракатни таснифлашда ушбу моддаларнинг кўп миқдор кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамда ахборот воситаларининг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ахборотини, дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш Экперт гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Эксперт гуруҳи ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.