Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қозоғистондан Қорақалпоғистонга гиёҳвандлик моддалари «келолмади»

Асли Қоралпоғистондан Б. Алденов қўшни давлатга кўчиб, вақт ўтгач овулга қайтиб келди. У дастлаб Қўнғирот туманидаги «Даўит ата» чегара пости орқали ўтиб, Чимбойда тўхтади. Бу ерда дўстларининг уйида сал ушланиб, Нукус шаҳрида меҳмон бўлди. Унинг асл мақсади Бейнеўден Берик исмли шахс орқали жўнатилган молни кутиб олиши керак эди. Бу ҳақда «Истиқлол ва қонун» маълумот бермоқда. Аммо маҳсулот манзилга етиб бормай, поездда Б.Алденов ички ишлар ходимларига ушланди. Текширишда унинг ёнидан оқ қоғозга уралган 3,49 граммлик «марихуана» ва 2 дона «героин» топилди. Суриштирувда фуқаро ўзи ҳам кўп вақтдан буён ушбу моддаларни истеъмол қилишини тан олди. Унга нисбатан жазо қўлланилди.