Сб. Янв 18th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Энди хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинади

Ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, унда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, тазйиқ ва зўравонликдан азият чеккан хотин- қизларнинг зўравонлик ёки таҳдид ҳақида тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқиқий маслаҳат олиши, ижтимоий психологик ёрдам олиши, тиббий йўсиндаги ёрдам олиш, етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилиниши белгилаб қўйилган. Қонунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб қўйилди. Яьни ушбу соҳадаги гендер сиёсатини, давлат дастурларини ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш; жамиятда ҳуқиқий онг ва ҳуқиқий маданиятни юксалтириш; қонунлийликни мустаҳкамлашдир. Қонуннинг 21- моддасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар турлари хақида алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб уларга: профилатика суҳбатини ўтказиш, ҳимоя ордерини бериш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказларга жойлаштириш ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш.

Е.Абибуллаев,
Жиноят ишлари бўйича
Қонликўл туман суди раиси

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *