Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қўнғиротда қурилиши тугамаган уй ёнди

Жорий йил 1 октябрида, соат 12:7 да Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Гулистон” қишлоғида жойлашган фуқаро С.Н.нинг қурилиши тугалланмаган уйида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат бўйича икки ёнғин ўчириш бўлинмалари кўрсатилган манзилга 12:27 да етиб борди. Ёнғин оқибатида иморатнинг том қурилиш конструкциялари ёнаётганлиги маълум бўлди.
Ёнғин ўчирувчиларнинг ҳаракатлари туфайлм ёнғин 12:45 да қуршаб олинди ва 13:00 да бартараф этилди.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида уйнинг 96 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан қурилаётган уйнинг 204 кв. метр майдони сақлаб қолинган.