Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Кутубхонага гилам тўшалсин!

Китоб бизни бугун мана шу курсига ўтиришимиз учун сабабчи. “Китоб ўқимаган кунинг- сен яшамаган кунингдир”, дейишган мутаффакирлардан бири. Оригинал гап. Талабалик олтин даврим дейишганидек, аслида олтин даврни олтинга айлантирадиган ҳам аслида кутубхоналарда биздан ранжиб турган китобларимиздир. Афсус, кўпчилигимиз олтинни, бронзага айлантириб қўймоқдамизми деб ўйлаб қоламан. Сўзимни факти сифатида, университетимиз қоқ олдида селфи қилиб расмга тушиб, кеча ўқишдан йиқилганини эшитиб, қалби эзилган “бўлажак талабага” реклама қилиб телеграмимиз профилига “Мана кўриб қўйинглар, бу менинг Университетим!” дея расм жойлашга вақт топамиз, ёқтирган китобимизни смартфонимизга тушириб, дўстларимизга реклама қилишга вақтимиз йўқ. Шу пайт битта анeкдот эсимга тушди. “Яхшиям сессиялар бор, бўлмаса талабалар 4 йил кутубхона қаердалигини билишмасди" деган. Китоблар мутолаа қилишни севганим боис, доим кутубхоналарнинг ўқув залига бораман. Лекин ҳеч миямга кирмайди. Нуқул қизларнинг туфли пошнасининг “Тақ-туқлаган” мусиқаси эшитилади. Нимага экан десам мана шундай кап-катта нуфузли кутубхоналарга гилам тўшалмабди. Ҳам бўлажак журналист, ҳам олийгоҳнинг “китоб жинниси” сифатида илтимосим, кутубхонамизга гилам тўшалсайди!!!

                                                                        Зухра Файзуллаева,                                                                           Каr24 учун махсус