Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Бизгa сув берасизми?

Қирғизистон – саёҳатбоб, туристик зўналарга бой мамлакат. Бу ерларнинг табиати бошқача. Иссиқкўл дам олиш манзилгоҳига дунёнинг турли бурчакларидан келишади. Бу ерларда тоғлар кўп. Тоза ичимлик суви ҳам.
Тожикистоннинг бобо тоғларида кўп йиллик музлар мавжуд. 2014 йил Жаузжон вилоятида катта сув тошқини юз берди. Табиий офат натижасида кўплаб талофатлар кўрилган. Бедарак йўқолганлар мавжуд.
Чингиз Айтматовнинг «Қулаётган тоғлар» асарини ўқиганман. Қаҳрамонлар тилидан шундай дейилади: биз қирғисистоннинг тоғларидаги қорни, музларни сотишимиз керак. У бизнинг мулкимиз… Қаранг савдо – сотиқ ажойиб.
Мен Амударёда туғилганман. Дарёнинг бўйида яшаймиз – у сув танқис. Балиқлари дунё бўйлаб кезган Орол саҳрога айланган. Экологик муаммо жаҳон миқёсига кўтарилди. Бу ҳақида гапиришган. Оролга яқин ерларда яшаётганлар, мўйноқликлар яхши билишади. Улар ўз ҳаётларида ҳис қилишган…
Қирғисистон, Тожикистон бир пиёла тоза сув ичсак майлими?

Шаҳзод Қурбонбоев,
Kar24.uz учун махсус.