Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Жиноят қонунчилигида ярашув институти»


Юртимизда сўнгги йиллар мобайнида суд ҳокимятининг фаолияти, жамиятимизда адолат мезонини ўрнатиш, қонунийликни таъминлаш, фукароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний манфаатларини ҳимоя килишга алоҳида эътибор қаратилган.
2001 йилда қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Жиноят прцессуал кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу Қонун жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигидаги инсонпарварлик тамойилларини илгари суради, яъни жиноят қонунчилигида «Ярашув институти» шахс жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, айбдорлик масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасида кўрсатилган элликдан ортиқ жиноят таркиби юзасидан 45 та моддада назарда тутилган жиноятлар содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса , жабрланувчи билан ярашиб, етказилган зарарни қопласа, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

Жиноят ишлари бўйича
Нукус шаҳар судининг судья
ёрдамчиси Д.Юсупова.