Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Адолат» партияси Қорақалпоғистон тарихидан онлайн танлов ўтказди

30 июнь — ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ёшларда миллий фаҳр-ифтиҳор туйғусини уйғотиш ва тарихимизни теранг англашга, ота-боболаримиз меросини қалби ва онгига сингдиришга қаратилган «Ватанни севич – тарихни билишдан бошланади» мавзусида Қорақалпоғистон тарихидан онлайн танлов ўтказилди.
Танлов Қорақалпоғистон тарихидан жами 30та тест онлайн таризда @Tariyx_QQ канали орқали ўтказилди.
Ушбу танловда жами 74 нафар киши иштирок этди.
Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ғолибларга партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан таёрланган диплом ва эсталик совғалари шахсан уйларига бориб топшириб чиқилди.