Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Купер операцияси қорақалпоқча талқинда

73 500 000 000 сўм. Бу дегани ”Обод қишлоқ” дастури учун 50та маҳаллани асфальтлашга етадиган сўмма, 2 млн. 300та талабининг 4 йиллик контракт тўлови, 1000 та одамнинг 10 йиллик маоши ва қишлоқ хўжалиги вакиллари учун 700 та қорамол ёки 8 миллион 4000 та қўйнинг баҳоси. Гап нима ҳақида кетаётганига тушундингиз чоғи. Хуллас, бу Ўзбекстон миллий терма жамоасини атиги бир йил бошқарган Эктер Купер жанобларига тўланган мўяна.
Жаҳон футболи экспертларининг баҳосига кўра ўзбек футболи ўртача даражага эга эмиш. Лекин ўша ўртача даражага эга давлат миллий терма бош мураббийи учун йилига 7-8 миллион евро маош тўлади. Даҳшат! Буни эшитиб бир кулгим келади, бир сарфланган пулларга жоним ачийди.
Сурия миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашида плей-оффга чиқди. Плай-оффда Австралияга мағлуб бўлди. Ана ўша давлат вакиллари ўз она юртида тўп тепишмайди, ҳатто яшашмайди ҳам. Жануби-шарқдаги Сингапур, Таиланд каби давлатларга пул тўлаб ана ўша ерда ўз футболларини ривожлантиришади. Қизиғи, уларнинг бош мураббийи маош олмайди. Балки, текинга, холисона меҳнат қилади. Бир қаранг уларда ортиқч қандайдир 7-8миллион евро бўлганда эди, албатта, улар бу суммани тўғри ишлатиб, ҳатто ўзларига стадион ҳам қуриб олишади.
Франция амалдаги жаҳон чемпиони. Юлдузлар, туғма истеъдодлар кони. Миллий терма жамоа мураббийи ҳам патенциали баланд тренер. Ана ўша тренернинг 2 йил давомида оладиган маоши Э.Куперга тўланган бир йиллик маоши билан тенг. ФИФА рейтингида французлар 10таликнинг доимий аъзоси (таққос учун:биз 100талкнинг). Бу терма жамоанинг 80 фоиз футболчиси француз эмас, яъни Франция термаси «континентал» жамоа. Федерация ана шу континентал жамоани ечилмайдиган тугун қилиб боғлаган. Буни намунавий футбол сиёсати дейишади.
73 500 000 000 сўмни индамай олиб кетаверган Э.Куперга раҳмат. Яхшиямки, у «Бу ҳолатдан бироз ҳижолатдаман» ёки «Менимча, шунча пулга лойиқ иш қилмадим» демади. Деганда эди, бу УФФ бошлаган мантиқсиз «Купер операцияси»га чиройли якун бўларди. УФФ матбуотидан янги хабар: Купер ўрнига Вадим Абрамов миллий терма жамоа бош мураббийи этиб сайланди. Мақолага якун: ХХI аср ўзбек футболи учун ёзилган сценарий давом этмоқда, албатта, ҳеч ўзгаришларсиз

Айдос Жумамурадов,
Kar24uz учун махсус.