Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда судьялар мурожаат билан чиқмоқда

2019 йил 3 октябрь куни Нукус шаҳри Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ташкил этилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси У.Қ.Мингбоев, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяси Р.Исмаилов, Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раисининг вазифасини вақтинча бажарувчи П.Айтниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари ва судьялари, суд тизими фахрийлари ҳамда суд ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари ва фахрийлари, шунингдек журналистлар иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси У.Мингбоев сўзга чиқиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Ш.М.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида халқимиз ҳаётида жуда кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй бераётганлигини таъкидлаб ўтди.
Мамлакатимиздаги улкан ўзгаришларнинг гувоҳи бўлиб турганлигини, ҳар сафар Қорақалпоғистон Республикасига келганида ижобий томонга ўзгараётганлигини, халқнинг меҳнатсеварлиги, катта бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлаётганлигини, кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида, шунингдек мана шундай ниҳоятда масъулиятли даврда судья ва суд тизими ходимларига мурожаат қилишни мақсадга мувофиқ эканлигини баён қилиб, ўз мурожаатининг мазмунини йиғилиш қатнашчилари эътиборига етказди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида бошқа тизимлар сингари суд тизимини ҳам коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш ғоят долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.
Хусусан, барча судьялар ва суд ходимларига ўз хизмат ва мансаб ваколатлари доирасида олиб бораётган фаолиятида коррупцион ҳолатларга йўл қўйилмасликлари, барча судьялар ва суд аппарати ходимлари биргаликда коррупцияга қарши курашиб, фарзандларимизнинг келажаги ва Ватанимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилиш кераклигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг сўзга чиққанлар томонидан мазкур мурожаатнинг мазмун моҳиятини чуқур англаган ҳолда суд тизими ходимларига қўйилаётган талабларга Қорақалпоғистон Республикасидаги барча судлар судьялари ва суд ҳодимлари томонидан кундалик хизмат фаолиятида қатъий риоя қилган ҳолда олиб бориши хақида билдириб ўтди.