Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистондаги “Довуд ота“ постидаги “фуралар тирбандлиги“га муносабат

Давлат божхона қўмитаси интернетда Қорақалпоғистоннинг “Довуд ота“ чегара постига киришда 40 та фуранинг тирбандлик ҳосил қилганлиги хусусидаги маълумотга изоҳ бермоқда.

Республика божхона бошқармаси чегара постида тирбандлик юзага келмаслиги учун жорий йил сентябридан бошлаб назорат кучайтирилган. Шунингдек, ҳаракатланувчи юк машиналари ҳаракати учун куч ва имкониятлар сафарбар етилди.
Айни пайтда республика чегара постлари орқали кунига ўртача 130 минг фуқаро, 6000 тп автотранспорт ҳаракатланмоқда. Шундан 2300 таси юк транспортлари.
“Биргина, «Довуд ота» чегара божхона пости орқали сентябрь ойи бошида ҳар куни ўрта ҳисобда 150 та юк автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган бўлса, 26—30-сентябрь кунлари давомида ҳар куни ўрта ҳисобда 230 та юк автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.

Божхона пости орқали ўтиш учун келган автотранспорт воситалари замонавий назорат-техник воситалардан самарали фойдаланган ҳолда тезкорлик билан, ҳеч бир монеликсиз ва сунъий тўсиқларсиз божхона назоратидан ўтказилмоқда. Чегара божхона постларида автотранспорт воситлари тирбандлиги ҳолатларини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан барча зарур чоралар кўрилмоқда. Бу масалада қўшни давлатлар божхона хизматлари билан ҳам ҳамкорликда ишлар ташкиллаштирилган”, дейилади хабарда.