Пт. Авг 7th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Интернетда пул топишнинг осон йўли ёхуд тўрткўллик ёш дастурчининг янги лойиҳаси


Бугун бутун дунё оғир вазиятни бошидан кечирмоқда. Бу йил учун тузилган режаларимиз, мақсадларимиз ва ишларимиз пандемия сабаб ортга тортмоқда. Барчамиздан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда қолишимиз сўраляпти. Бу эса айримларнинг ишига ҳам таъсир этмай қолмади. Натижада ишсизлик ва моддий тарафдан қийинчиликлар юзага келди.
Аммо, ишсиз қолдим, қўлимда бир сўмим, ишлашга ишим, йўқ деб ташвиш чекишга не ҳожат. Дунёда шундай касблар, шундай ишлар борки, у ё жой танламайди, ё вақт танламайди. Фақатгина кунингизнинг маълум вақтини ана шу ишга ажратсангиз ва бироз қунт қилсангиз кифоя. Албатта, бу қандай иш деяётган бўлишингиз табиий ва буни мақоламиз қаҳрамони мисолида Сизларга таништиришни маъқул кўрдик.
Сизларга таништирмоқчи бўлаётган қаҳрамонимиз ўзи ёш бўлишига қарамай IT соҳасида юқори натижаларни кўрсатаётган ёш дастурчи, Seoshock.uz лойиҳаси асосчиси Сардорбек Ваисовдир. Бизда йирик шаҳарларда яшовчи ёшлар замонавий касбларни яхши ўзлаштиради, деган стереотип қотиб қолган ва ўз устимизда ишлашга эринчоқлик қилиб қўямиз. Сардорбек Ваисов Тўрткўл туманида туғилган бўлишига қарамай IT соҳасига қизиқиши туфайли уни чуқур ўзлаштирган. Унинг бир нечта лойиҳалари мавжуд ва айнан Сизга таништирмоқчи бўлаётган Seoshock.uz лойиҳасига бугунги кунда анча оммалашмоқда.
Хўш, Seoshock.uz қандай лойиҳа ва одамлар учун фойдали тарафи нимада? Мазкур платформа реклама берувчилар ва фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, карантин даврида пул ишлаш имконини беради. Келинг, даставвал фойдаланувчилар учун фойдали тарафини кўриб чиқсак. Платформага кирган янги фойдаланувчи биринчи бўлиб рўйхатдан ўтади ва унинг шахсий ҳисоб рақами бўлади. Рўйхатдан ўтганлиги учун ҳисобига 500 сўм ва ҳар бир кўрган рекламаси учун 25 сўмдан ёзилади. Турли топшириқлар ҳам мавжуд бўлиб, 100 сўмдан бошланиб миллионгача боради. Масалан, реклама берувчилар ижтимоий тармоқлардаги манзилларига обуна бўлиш топшириғини қўйиши мумкин ва мазкур амални бажаргач ҳисобига яна пул ёзилади. Фойдаланувчилар маблағларини Uzcard орқали ёки Paynet қилиб олишлари мумкин, ё бўлмаса Webmoney ҳамёнига туширишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, турли танловларда ҳам иштирок этиш ва янада кўп пул ишлаш мумкин.
Бу фейк хабар, дейишга шошилманг. Тўғри, дунёда бу каби сайтлар жуда кўпайиб кетди ва улар ҳам маълум топшириқлар орқали пул олишни ваъда қилишмоқда. Лекин якунига келганда ё фойдаланувчилар блокланиб қолади, ё дастур ишламай қолади. Шу ўринда, энг аввало доменларга эътибор беришингизни сўраган бўлардик. Юқорида айтилган сайтлар жуда арзон ва ҳатто текин доменлар орқали очилган сайтлардир. Seoshock.uz платформаси доменидан ҳам кўриш мумкинки, сайт ишончли бўлиб, юқоридаг амалларни бемалол бажаришингиз ва пул топишингиз мумкин.
Ана энди, реклама берувчилар учун фойдали жиҳати ҳақида сўз айтсак ҳам бўлади. Реклама берувчилар исталган турдаги маҳсулотларини реклама қилиша олади. Бундан ташқари, сайтлар ёки ижтимоий тармоқлардаги манзилларига одам қўшиш учун истаган турда буюртма ҳам беришлари мумкин. Хулласи, Ўзбекистонлик тадбиркорлар, бизнесменлар ва турли касб эгаларининг реклама платформаси дейиш мумкин.
Seoshock.uz лойиҳамиз, айнан, карантин даврида моддий жиҳатдан қийналаётган интернет фойдаланувчиларимиз учун мўлжалланган, — дейди лойиҳа асосчиси Сардорбек Ваисов. – Кўпчилик вақтини турли каналларни кузатиш билан ўтказади ва бунда вақтнинг бекор кетгани қолади. Кунда озгина вақтини бизнинг платформамизга қаратиш орқали эса қўшимча пул ишлашлари мумкин. Бунинг учун телефон ва Интернет бўлса кифоя.
Албатта, Интернет орқали пул топиш замонавий ва қулай бўлган йўллардан энг биридир. Айниқса, пандемия шароитида вақтимизнинг кўплиги сабаб IT соҳасини ўргансак, зарар қилмайди. Қаҳрамонимиз Сардорбек Ваисовга келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз, Seoshock.uz лойиҳаси эса бардавом бўлсин!

Акмал Сражатдинов