Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Бешлар Иттифоқи бир жойда, у ерда Қорақалпоғистонлик талабалар ҳам бор

Мамлакатимиз ривожланаётган давлатлар қаторида экан, ҳар соҳада шиддат билан ўзгаришлар бўлмоқда. Шу қаторида ёшлар ҳаётини ўзгартириш, хуқуқий саводхонликни ошириш, бошқа давлат ёшлари билан фикр алмашиш, тажриба орттириш мақсадида қилинаётган ислоҳатлар ҳар бир ёшни ўз қуршовига олмоқда. Сентябрь ойида ўтказилган «Халқаро Бешлар Иттифоқи» конференциясида Қорақалпоқ давлат университети ёшлари иштирок етди. 3 кун давомида ўтказилган бу конференцияда муҳокамага қўйилган мавзуларга ўз фикрларини билдирди. Тадбиркорлар билан учрашув, сиёсий партиялар ҳаёти билан танишув ва бошқа давлатлардан келган тенгдошлари билан мулоқотда бўлди.
Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Хиндистон ва Ўзбекистон ёшларини бир жойга жамлаган бу конференция қизиқарли ва муҳокамаларга бой бўлди.
Конферегция охирида Ўзбекистон Парламенти қўмитаси «кубок» эгаси деб топилди.