Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

240 соат ёхуд антиқа бахт


Абитуриентлик вақтим. Кунлар иссиқ.Тест имтихон кунларига оз вақт қолди. Яхши тайёрланиш керак. Яқинлашгани сайин менда хаяжон бошланди: «Ўқишга кира олармикинман? Бу савол мени куну тун қийнарди. Ота-онамнинг ишончини оқлашим керак. Тестга кетмасдан олдин онамнинг дуосини олдим ва тест иморати томон йул олдим. Кетаяпман.Ўқувчилар кўп, сероб. Иморатга кирдим, ўрнимга ўтирдим.Тест маркази ходимлари бизга саволларни белгилаш қоидаларини ўргата бошлашди. Ниҳоят, тест бошланди.Соат 15:00. Саволларга назар ташлаяпман. Омад дегани шудир-да.Саволлар осон. Билганларим. Умримда негадир омадга ишонмасдим. Бир томондан қўллаган волийдам дуолари. Раҳмат она.
Тест жавоблари чиқиш вақти чўзилиб кетти.Мен-ку 14да топширдим. 30-июлда топширганларнинг сабр косаси тулгандир. Сабр фақат кутиш керак. Ўйлаб қоламан, кирдиммикин? Унинг устига ҳамма сўраяпди:
— Мухторбек ўқишга кирдингизми?.
-Ҳали жавоблар чиқмаяпди.
-Худо хоҳласа грант бўлиб кирасиз.
-Айтганингиз келсин.
Шу зайл кунлар ўтаверарди. Бир куни эрталаб чамаси соат 06:15да СМС келди.Жавоблар чиқибди. Кутаётган лаҳзалар етиб келди.Тезлик билан телефонимни титкилай бошладим. Ҳаяжон бости. Рост. Ахийри чиқибди. Кирипман, ҳа кирибман. Бу қувончли хабарни ота-онам эшитиб жуда қувонишди. Энди мен ҳам Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг талабасиман! Мен “Жеткиншек”, “Қорақалпоғистон ёшлари” ва, албатта “Устоз йули” газетаси ходимларидан миннатдорман. Улар менга ҳар томонлама ёрдам беришди.Мақола ёзишда жуда кўп маслаҳатларни шулардан эгалладим. Инсон барибир амалиётда синамаса, ҳеч қачон мақсадига эриша олмас экан. Ҳар куни қалами ўткир журналистлар билан фикр алмашдим.
Абитуриентлик вақтимни ёдга олсам.Устозим ҳамиша “Мухторбек журналист бўлсангиз мени ҳам ёзарсиз”, -дерди ҳазиллашиб. Албатта, ёзаман Устоз. Ахир бугунги маррага эришишимда сизнинг ҳиссангиз жуда катта.Талаба. Бугун мени шундай аташади. Ва мен шундайман.

Мухтор Умбетов,
Kar24uz учун махсус