Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистон Республикасида энг яхши ижодий ишлар сараланмоқда

“Адолат” СДП ташаббуси билан 2019 йилнинг 5 октябрь кунига қадар мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида “Конституция илҳомлари” мавзусида иншолар танлови ўтказилиши белгиланган эди.
Ушбу иншолар танлови Қорақалпоғистон Республикасида ҳам жуда кўтарингки руҳта ташкил қилинди. Унда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча умумий ўрта таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар ижодий ишлари билан қатнашди.
Бугун шу ижодий ишларни “Конституция илҳомлари” иншолар кўрик-танлови тартиб ва талаблари асосида партия ходимларидан ҳамда Халқ таълими йўналишидаги тажрибали мутахассислардан иборат ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Асосан ҳайъат аъзолари томонидан ижодий ишларнинг Бош Қомусимизда қайд этилган бирор-бир модда танлаб олинганлигига, ўша модданинг мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, инсон манфаатларига қай даражада хизмат қилаётганлиги чуқур таҳлил қилинганлиги эътиборга олинмоқда.
Ҳайъат аъзоларининг якуний ҳулосалари бугун аниқ бўлади. Кутинг.

А.Пахратдинов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот котиби