Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мақсад – сайловларда фаол иштирок этиш

Жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Парламент ва маҳаллий Кенгашлари сайловларига таёргарлик кўриш ва уни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан 15-23 август кунлари Тошкент шаҳрида «Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси» мавзусида семинар-тренинг курслари ташкил этилган эди.
Ушбу семинар-тренингда иштирок этиб ўз билим ва малакаларини ошириб қайтган ҳудудий тренерлар томонидан, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат ходимлари ва шаҳар, туман Кенгашлари раислари учун уч кунлик ўқув-семинари ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси рақобат қўмитаси мажлислар залида бошланган ўқув семинарининг биринчи кунида ҳудудий тренерлар томонидан иштирокчиларга “Демократик жамиятда сайловлар”, “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги” “Маҳаллий кенгашларга сайловларнинг хусусиятлари; Депутатларнинг ҳуқуқий мақоми”, “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш”, “Ўзбекистон Президенти илгари сураётган стратегик ташаббусларнинг мафкуравий моҳияти” каби қатор мавзуларда маърузалар ўқилиб, машғулотлар олиб борилди.
Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан батафсил таништириш, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, сайлов жараёнларига пухта ҳозирлик кўриш, сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги самарали иштирокини таъминлаш каби масалалар асосий мақсад қилиб олинган семинар – тренингда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев, туманлараро Ижрочи котиб А.Ажиев ва партия Нукус шаҳар Кенгаши раиси Р.Қудияровлар тренерлик қилмоқда.
Сиёсий ўқишда янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Сайлов кодекси” сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунлар ва методик қўлланмалардан фойдаланилди. Семинар-тренинг ўз ишини давом этади.

А.Пахратдинов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *