Пт. Авг 7th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ МУСА ТАЖЕТДИНОВИЧ ЕРНИЯЗОВ ВАФОТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАМДАРДЛИК

Қорақалпоқ эли оғир жудоликка юз тутди.
Ватанпарвар ва фидойи инсон, ҳалқимизнинг улуғ фарзанди, атоқли давлат ва жамоат арбоби, самимий инсон Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги ва жамоатчилиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов вафоти муносабати билан республика парламенти ва ҳукуматига, марҳумнинг оила аъзолари, қариндош-уруғларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Муса Тажетдинович Ерниязов қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг улкан раҳбарлик салоҳиятини, бой билим ва тажрибасини юртимиз равнақи йўлида ишга солиб, халқимиз ҳурматига сазовор бўлган инсон Қорақалпоғистон Республикасининг, қолаверса Тўрткўл туманининг ривожида улкан ҳисса қўшди. Барча соҳаларда замон талабига мос ислоҳотларни амалга оширди. Ижтимоий ва иқтисодий соҳалар ривожланди.
Туманимиз аҳли Қорақалпоғистонимизнинг равнақига беқиёс улуш қўшган атоқли давлат ва жамоат арбобининг ёрқин сиймосини ҳамиша ёдда сақлайдилар.

Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши ва Тўрткўл тумани ҳокимлиги.