Пт. Авг 7th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Миллий гвардия ходимлари Нукусда йўлга йиқилиб қолган фуқарога ёрдам кўрсатди

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари белгиланган жойларда хизмат вазифаларини бажармоқда. Хизмат олиб бориш мобайнида, фуқароларимизнинг олисини яқин, оғирини енгил килиш мақсадида, бирқатор ишларни амалга оширмоқда.         
Ёз фаслининг иссиқ ҳавоси туфайли, фуқароларимизнинг соғлигида муаммолар учрашмоқда. Нукус шаҳрида жойлашган А.Абдамбетов кўчаси бўйлаб хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларимиз, йўл четидаги газонни кесиб ўтаётган бир фуқаронинг йиқилиб тушганининг гувоҳи бўлишади. Зудлик билан ёрдамга етиб борган ҳарбий хизматчиларимиз фуқарога ёрдам  кўрсатди.
Ёрдам кўрсатиш жараёнида, ушбу фуқаро Нукус шаҳрида яшовчи 1950-йил туғилган Г.М. эканлиги аниқланди. Фуқаро Г.М. энгил тан жароҳати олганлиги маълум бўлди. Ҳарбий хизматчиларимиз ёнларидаги тиббий қутичадан фойдаланган ҳолда фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, шифокор кўригига олиб борищди. Г.М. эса ҳарбий хизматчиларимизга кўрсатган ёрдами учун раҳматлар айтиб, ҳозирда ҳолатининг яхши эканлигини билдирилди.