Пт. Авг 7th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Муса Ерниязовтың қутлы аты көшелерге қойылады»

Президент Шавкат Мирзиёев 1-августь күни Муса Ерниязов естелигине бағышланып өткерилген мәресимде баянат қылды.
Мәмлекет басшысы Муса Ерниязов атын еледе мәңгилестириў лазым екенлигин атап өтти:
«Биз, албатта, ушбу ажойиб инсоннинг қутлуғ номини абадийлаштириш учун Тошкентда, Нукусда ва республиканинг бошқа ҳудудларида, маслаҳатлашган ҳолда, унинг номи кўчалар, хиёбонлар ва бошқа объектларга берилади, албатта.

Агар пандемия бўлмаганда бугун бутун элимиз Қорақалпоғистонга (таъзияга) келган бўларди. (Ҳозир ҳам) бутун халқимиз биз билан.

Бу инсон қарийб 50 йиллик меҳнат фаолиятида халқига ҳалол меҳнат қиламан, деб бошидан жуда кўп азоб-уқубатларни ўтказган. Унинг вафоти – барчамиз учун оғир мусибат. Қорақалпоқ элининг мана шундай буюк фарзанди хотирамизда абадий қолади. Ҳали Муса Тажетдинович ҳақида кўп-кўп китоблар ёзилади, ёшларга ўрнак қилиб кўрсатамиз.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқига мурожаат қилиб айтмоқчиманки, биз ҳеч қачон Муса Тажетдиновични унутмаймиз. Илоҳим, жойлари жаннатдан бўлсин. Муса Тажетдинович Ерниязов – буюк оғамизнинг порлоқ хотираси барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди», – дейди Президент өз баянатынды.