Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда қизилмия илдизи ноқонуний ковлаб олинган

Қизилмия энг фойдали ва сердаромад ўсимлик. Аммо ушбу ўсимликни ноқонуний олди-берди қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси Шуманай тумани инспекцияси ўтказган рейд давомида қизилмия илдизини ковлаб олинган ҳуқуқбузарлик аниқланди.

«2019 йил 14 сентябрь куни Шуманай тумани инспекциясининг давлат инспектори К.Б. томонидан Шуманай тумани «Мамый» ОФЙ ҳудудидаги М.Асанов ф/х еридан соат 20:30 чамасида Қанлыкул тумани фуқароси С.Т. МТЗ русумли трактор ёрдамида ноқонуний равишда 1600 кг қизилмия ўсимлиги илдизини кавлаб, олиб кетаётганда ушланди», деб ёзади қўмитанинг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими.

Ушбу фуқаро тегишли қарор ва қонуний ҳужжатлардаги талабларни бузиб, ўсимлик дунёсига 3 млн. 5 68000  сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Тўпланган ҳужжатлар Шуманай тумани Маъмурий ишлари бўйича Судига юборилди.