Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

“Меҳнати халол”ларнинг чойчақаси қанча?

Журналистнинг касби шу. Жойи келганда кўз бўлади, керагида қулоқ…
Бозор оралаб юрар эканман, оддий, лекин ўйлантирадиган мавзудаги “кичкина жанжалча”га дуч келдим. Ҳамроҳимнинг, бу холат бозордаги оддий ҳоллигини айтиб тортқилашлари фойдасиз эди.Бор ҳаёл-у, нигоҳим шу томонда.Ўйлаб қолдим. Бир томондан тўғри айтаяпти: “Пулни кўчадан тепаётганимиз йўқ” – айнан ҳозирги замонда. Лекин, одамгарчилик жиҳатдан буям ҳақ. Бир тийин бўлса ҳам, болаларининг ҳаққида, ҳалол меҳнати. Очиғини айтганда, ўз атрофига “мухлислар”ини тўплай олган воқеага ўнгдан кўз, чапдан қулоқ бўлдим.
Ҳалқимиз ғалатида, албатта яхши маънода! Рўзғори охирги томчисигача тугагач бозорга шошади. Ёки ойнинг ўртаси, бўлмаса охирида “меҳмон” бўладиган маошни кутади. Кейин-чи? Мажбур бўламиз, “бозорда нимадир қолдими?” каби ҳазилларни қўллашга.Олганлари қўли ва сумкасига сиғса ҳам, бир пайтнинг ўзида бозорни у бурчагидан бу бурчагини кўрадиган кўзларига сиғмайдиган одамларнинг иши бозорда кичкина аравасини, катта шов-шув билан олиб юрадиган аравакашларга тушади.
Энди бозор воқеаси сўзимни давом эттирса. Аёлнинг дарди нима экан десам, икки ойлик рўзғорни қилиб, икки қадам жой учун қимматга тушгани экан.
Эсимда, Нукусдаги “Марказий кийим бозори”да такси қанча десам: “Юраверайликчи, босган километрга ҳисоблашамизда”-деганди, ҳотамтой амаки. Энди ўйлаб қолдим, балки аравакашлар ҳам юрган километри(ёки метри)га ҳисоблашишса қандай бўларкин? Ишсиз қолади дейсизми?Унда менда ҳам савол бор.Қачон биз катта бозордан фақат иккита нон билан кетамиз?
Шуни унутмаслик керакки, сизнинг чўнтагингизни бир бурчагини банд қилган арзимас 1000 сўм пул, кимнингдир дастурхонини тўлдирадиган нон ва яна кимнингдир икки букилиши ёки оғир заҳмати, сизнинг яна 2-3 йил соғ-саломат юришингизга сабабчи бўлади.
Ҳар гал бозорга борганда аравакашга берган пулингизга рози бўлинг!

Лобар Тураева