Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Расмий изоҳ: Дамаснинг оёғи осмонга чиқди ёки Дамас ва Спарк тўқнашуви

2019 йил 5 октябрь куни, соат 15:30да Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 22-уй, 45-хонасида яшовчи, 1985 йил туғилган Алишер Тилеўмуратов ўз бошқарувидаги 95 О641HA рақамли Спаркда ҳаракатланиб келаётганда Дамас билан тўқнашган. Бу ҳақда Kar24.uzга ИИВ хабар бермоқда.
Нукус Марказий деҳқон бозори қошида кетаётган Нукус шаҳри, Сарикол кўчаси, 44-уйда истиқомат қилувчи 1983 йил туғилган Икрам Уразимбетов бошқарувидаги 95 HO12FA рақамли Дамас воқеа натижасида ағдарилиб кетган. Оқибатда, Нукус шаҳри, М.Грешко кўчаси, 70-уйда яшовчи Дилбар Тажимуратова ва 2009 йил туғилан ўсмир Жавлат Давлетов тан жароҳатини олиб, шифохонага олиб борилган.