Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Андижондан Мўйноққа пиёда келаётган ички сайёҳ 2 ой 5 кунда Тўрткўлга келди

2019 йил 1 июлда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Мўйноққа пиёдалаб йўлга чиққан Соҳиб Ражабов 2 ой 5 кундaн кейин мана йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб Тўрткўлга келди. 5 октябрда Тўрткўлга етиб келган сайёҳни тумандан Алишер ва Умар исмли фуқаролар илиқ кутиб олди. Ички сайёҳ ушбу йўл юриб акцияси орқали юртимизнинг нақадар хавфсиз эканлигини исботлаб бермоқчи.
Соҳиб Ражабов телеграмдаги “Пешком по Узбекистану” каналида йўлдаги қизиқарли жараёнлар хусусида маълумот бериб бормоқда.
Бугун сайёҳ Тўрткўлдан Мўйноққа яна йўлга чиқади. Каналда С.Ражабовнинг видео ва аудио, фото изоҳлари жой эгаллаган.

Каr24 С.Ражабовнинг Мўйноққа боришини ҳам ёзади.