Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг билимлари бойитилди

«Адолат» СДП Кегейли туман Кенгаши томонидан сайлов участкаларига бириктириладиган кузатувчи ҳамда ваколатли вакиллар учун «Кузатувчи ва ваколатли вакил сайлов жараёнининг муҳим иштирокчиси» мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад сайлов жараёнида ваколатли вакил ва кузатувчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашдан иборатдир.
Семинар давомида тажрибали тренерлар томонидан сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сайлов кампаниясининг очиқ, ошкора ўтишини таъминлашдаги иштироки тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

«Адолат»СДП
Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати