Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Жамоат жойларида маст ҳолатдаги шахслар, ёрдамга муҳтож мастлар Қорақалпоғистон Республикаси наркология диспансерига олиб келинади

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига асосан Республика наркология маркази негизида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Ҳукуқий ахборот канали маълумот бермоқда.

Наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволашни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, наркология хизмати муассасаларининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра, жамоат жойларида маст ҳолатда бўлган шахслар, агар уларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолатларда (алкоголдан оғир заҳарланиш ҳолатлари бундан мустасно), Қорақалпоғистон Республикаси Республика наркология диспансери, вилоятлар ва Тошкент шаҳар наркология диспансерлари ҳузуридаги тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келиниши керак.

Қарор билан 2019–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, жами 710 ўринли 8 та объект қурилиши, 300 ўринли 3 та объект реконструкция қилиниши ҳамда 312 ўринли 3 та объект капитал таъмирланиши белгиланди.