Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Кегейлилик ҳисобчининг «эгри» ҳисоби

Кегейлилик фуқаро ҳисобчи лавозимининг масъулиятини теран англамай, эгри ишларга қўл урди, яъни тумандаги ўз эҳтиёрида бўлган ташкилотларнинг маблағларини бесабаб ўзлаштирди. Бу ҳақда «Истиқлол ва қонун» ёзмоқда.

Тумандаги 7-мактабда аввал ишлаб, сўнг ўз аризасига мувофиқ ишдан бўшаган ўқитувчининг номига банк пластигини очиб, 1 млн. 400 минг сўм, яна бошқа ўқитувчидан 3 млн. 500 минг сўм , яна бола тарбиясидаги ўқитувчига 700 минг сўм ҳисоблаб, ўз манфаати учун ишлатиб юборди. Шу сингари бошқа расмий ҳужжатларга ҳам ёлғон маълумотлар киритиб, 1-21-37-38-мактаблардаги ишдан бўшаган ходимларга пул ёзган. Энг қизиғи, ушбу маблағларнинг маълум қисмини ўз оиласи учун гўшт маҳсулотлари, шартнома тўловларига сарфлаган.

Унинг ушбу ҳаракати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эътиборига тушди. Натижада, К.Қ. ўз қилмишига яраша жавоб олди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *